Саудия Арабистони Сурия президенти Башар Асаднинг ҳокимиятдан кетиши бўйича қарашларида мустаҳкам турмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» нашри хабар берган.

"Биз яна бир бор таъкидлаймизки, Саудия Арабистони Суриядаги сиёсий инқирозни бартараф этиш бўйича позициясидан чекинмайди. Башар Асад тузуми Женева Конвенциясига зиддир. Келажакдаги Сурияда Башар Асадга ўрин йўқ", дейди Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Одил ал-Жубайр Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашув чоғида.

Бироз олдинроқ, Лавров Россия ва Саудия Арабистони Суриядаги инқироздан чиқишда умумий қарашларга экани ҳақида маълум қилганди.