Сурия ҳукумати мамлакат президенти Башар Асаднинг амакиваччасини қамоққа олди. Бу ҳақда SANA агентлиги хабар берган.

"Сулаймон Ҳилол ал-Асад ҳибсга олинди ва масъул идоралар ихтиёрига жўнатилди", дейилади хабарда.

Суриядаги инсон ҳуқуқлари бўйича мониторинг маркази маълумотига кўра, президентнинг қариндоши йўл-транспорт ҳодисасидан кейин ғазаб устида авиация полковниги Ҳасан ал-Шайхни отиб ташлаганликда айбланмоқда.