Буюк Британия 2016 йилнинг 31 мартигача турли йўналишлар бўйича 2 минг украиналик ҳарбийни тайёрлайди.

Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Фэллон украиналик ҳамкасби Степан Полторак билан учрашуви пайтида маълум қилди.

Фэллон Буюк Британия Украина армиясининг 100 дан кўпроқ ҳарбий хизматчисини тайёрлагани ҳақида маълумот берди ва дастур давом эттирилишини қўшимча қилди.

“Ҳозирда украиналик ҳарбийларни турли йўналишлар бўйича тайёрлаш курслари давом этмоқда. Биз бу дастурнинг кенгайиши ва яна 4 та янги йўналиш очишимизни маълум қиламиз”, деб айтди Фэллон.

Фэллоннинг айтишича, бу йўналишлар “портловчи қурилмаларни билиш”, “аҳоли пунктларида жанговор ҳаракатлар олиб бериш”, “муҳандислик экспертизасидаги стратегия” ва “фортификация”дан иборат бўлади.