ЦСКАнинг собиқ ҳужумчиси Сейду Думбия Римнинг "Рома" жамоасидан Москвага қайтди. Бу ҳақда москваликларнинг расмий твиттерида маълум қилинган.

Хабар қилинишича, 27 ёшли бу ҳужумчи ЦСКАда ижара асосида фаолиятини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Думбия шу йилнинг январида айнан ЦСКАдан "Рома"га трансфер қилинганди.

Кот-д'Ивуар терма жамоаси аъзоси бўлган бу футболчи ЦСКАда 129 ўйин ўтказиб, 84 гол муаллифига айланган.

«Спорт-Экспресс» нашрида ёзилишича, унинг ижара шартномаси қиймати 1 млн еврони ташкил этган.