Москванинг Домодедово аэропорти ҳожатхонасида янги туғилган чақалоқ жасади топилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Иккинчи қаватдаги аёллар ҳожатхонасида бола жасади топилди. Полиция Тюменда истиқомат қилувчи 1991 йили туғилган аёлни қўлга олди. У Ростовдан учиб келган бўлиб, Тюмен рейсини кутаётган эди. Бола унга тегишли эканлиги тахмин қилинмоқда”, – дейилади хабарномада.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошлаб юборилди.