“Ўзбеккино” миллий агентлиги ва молия вазирлигининг қўшма қарори билан ишлаб чиқариш, молиялаштиришнинг йиллик ҳажмларини шакллантириш, шунингдек, ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳақидаги Низом тасдиқланди.

Унга кўра, фильмлар ва бошқа киномаҳсулотларнинг йиллик молиялаштириш ҳажмлари давлат бюджети ҳисобидан шакллантирилиб, “Ўзбеккино”нинг бир молиявий йил учун тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида сарфланади.

Давлат буюртмасини бажариш учун “Ўзбеккино” юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузади. Смета томонларнинг розилиги билан тузилади. Иш ҳажмлари бажарилгач, ҳамкорликда ҳисобот берилади.