Google, Facebook ва Twitter болалар иштирокидаги беҳаё фильмларга қарши курашиш учун бирлашди

Технология 11 Август 2015 1841

Google, Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқлари интернетда болалар иштирокидаги беҳаё фильмларга қарши биргаликда курашиш учун Internet Watch Foundation (IWF) британ хайрия жамғармасининг ташаббусига қўшилишди.

IWF’га кирувчи технологик компаниялар ноқонуний контент жойлаштирилган сайтлар ҳақидаги маълумотлар базасини яратиш ва уни тарқатиш билан шуғулланадилар, интернет-провайдерлар, ижтимоий тармоқлар, маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш марказлари бундай ресурсларни аниқлаб, уларни бутун дунё бўйлаб ўз ресурсларидан ўчириб ташлайдилар. Маълумотлар базаси болалар қиёфасидан фойдаланган ҳар бир ноқонуний сурат ёки видеонинг ўзига хос рақамли тамғаси – хешлардан ташкил топади.

“Бу тизим жинсий зўравонлик қурбонлари суратларини тезроқ топиб, ўчирилишини англатади, бизга маълумлари эса интернетга юкланмайди”, дейилади хабарда.

IWF тақиқланган суратларни топиш ва аниқлаш учун сунъий интеллектга тўлиқ ишонч билдиришга тайёр эмас: “хеш”лар экспертлар томонидан дастаки усулда танлаб олинган суратлардан тузилади. Хешлар Microsoft компанияси томонидан қиёфаларни таниш технологиялари – MD5, SHA-1 ва PhotoDNA форматларида автоматик тарзда яратилади.

Ҳар битта топилган шубҳали сурат учун алоҳида хеш яратилади. IWF прогнозларига кўра, яқин орада бундай хешлар сони бир неча миллиондан кўпроқни ташкил қилади.

Кўпроқ янгиликлар