iPad mini 4 планшети Apple компаниясининг энг юпқа планшети бўлади. Унинг қалинлиги 6,1 мм.ни ташкил қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда компаниянинг ички маълумотлари ҳақида хабар берувчи @OnLeaks твиттер аккаунти хабар тарқатган.

Унинг сўзларига кўра, янги планшет худди iPad Air 2: 8 мегапикселли iSight камераси, A8 процессори ва 2 ГБ тезкор хотира ўрнатилган бўлади. Унинг диагонали олдинги кўринишини сақлаб қолган ҳолда 7,9 дюймни ташкил қилади.