Латвиянинг янги президенти Раймондс Вейноис мамлакат ҳудудида паранжи кийиб юришни тақиқлаш бўйича муҳокамалар ўтказиш зарурлигини билдирди. Бу ҳақда Delfi нашри хабар тарқатди.

«Ҳозир бу нарсани тақиқлаш ёки рухсат бериш ҳақида гапирмоқчи эмасман. Бироқ ҳар қандай вазиятда ҳам бу борада мунозаралар бўлиши зарур », — дея таъкидлади президент телеэфир вақтида.

Вейониснинг сўзларига кўра, унинг ўзи паранжи кийиб юриш шарт эмас деб ҳисоблайди.

«Латвия жамиятида ҳаммаси ошкора — биз турли миллат вакилларига бағрикенглик билан муносабатда бўлишимиз керак ва бу борада қандайдир чора-тадбирлар учун сабаб кўрмаяпман », — деди давлат раҳбари.

Олдинроқ, паранжига тақиқ қўйиш бўйича мунозаралар Эстонияда авж олганди. Бу борада мамлакат вазири Маргус Цахкнанинг шахсан ўзи ташаббус кўрсатганди.