"Ўзбекистон темир йўллари” акционерлик жамияти раҳбариятининг қарорига мувофиқ “Локомотив” футбол клубида президент ўзгарди.

Шу вақтга қадар клубни бошқариб келган Икрамов Равшан Хурсанович ўрнига Ражабов Мансур Кучкарович клубнинг янги раҳбари этиб тайинланди.

"Бундан буён “Локомотив” футбол клубини президент сифатида “Ўзбекистон темирйўллари” тизимида ишлаб келган Ражабов Мансур Кучкарович бошқаради", дейилади жамоа расмий сайти хабарида.