Луис Энрике: Европа Супрекубоги - тарихга кириш учун яна бир имконият

Спорт 11 Август 2015 1418

"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Европа Суперкубогида "Севилья"га қарши учрашув олдидан фикрларини билдирди.

"Бизни мавсумдаги биринчи расмий ўйин кутиб турибди ва бу ҳолатимизни текшириш учун яхши имконият. Биз ҳақиқий чемпионлар билан ўйнаймиз.

Бизни фаворит ҳисоблашадими ёки йўқми, бунинг менга фарқи йўқ. "Севилья" - кучли рақиб, улрга қарши ўйинлар ҳар доим қийин бўлган. Ғалаба қозониш учун яхши ўйнашимиз кераклигини яхши биламиз.

Қанча кўп совринларни қўлга киритсанг - шунча яхши. Бизнинг бир нечта ўйинчиларимиз рекордлар қўйиши мумкин. Биз яна бир бор тарихга кириш учун яхши имкониятга эга бўлиб турибмиз. Бу совринни қўлга киритишимиз учун бизда ҳамма нарса бор. Биз буни уддалашимиз керак", - дейди Луис Энрике.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Севилья" ўртасидаги УЕФА Суперкубоги учун ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Кўпроқ янгиликлар