Москва вилоятидаги Истра сув омбори устида вертолёт билан тўқнашиб кетган Cessna самолётининг учишга яроқлик сертификати бўлмаган, деб Росавиацияга иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.    

Маълум қилинишича, самолётни бошқарган учувчининг ҳам учувчилик гувоҳномаси бўлмаган.  

Гидроплан кўринишидаги самолётнинг эгаси уни бошқарган шахс ундан сўрамасдан самолётни олиб, ўзбошимчалик билан бошқарганини маълум қилганди.

Вертолёт ва самолётнинг тўқнашиши оқибатида уларнинг бортида бўлган барча 9 киши ҳалок бўлган.