Лиссабоннинг “Спортинг” клуби ҳужумчиси, жазоирлик Ислом Слимани 9 августда Португалия Суперкубогида “Бенфика” устидан ғалабадан кейин унга шампан виноси қуйган ўзининг жамоадоши, дарвозабон Марсело Букадан аччиқланди.

Ислом динига эътиқод қилувчи жазоирлик футболчи жамоадошининг қилиғидан дарғазаб бўлиб, захира ўриндиғига югуриб борган ва сув билан устидан спиртли ичимликни ювиб ташлади, деб хабар бермоқда Sapo Desporto нашри.    

Қайд этилишича, Слимани эътиқоди кучли ўйинчи бўлиб, ҳар қандай турдаги спиртли ичимликларни қабул қила олмайди.

Учрашув 1:0 ҳисобида лиссабонликлар фойдасига ҳал бўлди.