Ўзбекистоннинг “Прокуратура тўғрисида”ги қонунига қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон 11 Август 2015 8922

10 август куни Ўзбекистон президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунчилик актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги, “Прокуратура тўғрисида”ги, “Меъёрий-ҳуқуқий актлар тўғрисида”ги қонунларга ҳам маълум ўзгартишлар киритилди.

Қонун парламентнинг қуйи палатаси томонидан 29 июль куни қабул қилиниб, 6 август куни Сенат томонидан маъқулланди. 11 август куни қонуннинг ОАВда эълон қилиниши билан у кучга кирди.

Хусусан, “Прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 14-моддасига иккита қўшимча банд киритилди.

Уларга кўра, эндиликда бош прокурор президентга давлат бошқаруви органлари ва ҳокимларнинг актларини уларнинг текширув мобайнида қонунчилик меъёрларига мос эмаслиги аниқланган тақдирда тўхтатиш ҳақида таклифлар киритиш ҳуқуқига эга бўлди.

Бундан ташқари, прокурор бундай актлар фуқароларнинг конституцион ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаган тақдирда уларни тўхтатиш борасида таклифлар киритиши мумкин бўлади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар