«Пахтакор-79» жамоасини хотирлаш тадбирлари ўтказилди

Спорт 11 Август 2015 1865

Бугун ўзбек футболи жамоатчилиги 1979 йилги авиафожиада ҳалок бўлган «Пахтакор» футболчиларини яна бир бор хотирламоқда.

Ушбу анъанага мувофиқ, ўзбек футболи жамоатчилиги — ўзбек футболи фахрийлари, Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбарлари ва ҳодимлари, «Пахтакор» ва бошқа клублар вакиллари, мухлислар «Пахтакор-79»ни хотирлади, деб ёзмоқда ЎФФ расмий сайти.

Кун бўйи давом этган тадбирлар «Пахтакор» стадиони ҳудудида жойлашган «Пахтакор-79» ёдгорлиги остига гулчамбарлар қўйилишидан бошланди. Ёдгорлик атрофида йиғилганлардан, аввало, футбол фахрийси Салим Эшмуҳаммедов сўз олиб, авиаҳалокат сабаб оламдан ўтган ушбу жамоа билан бирга ўтказган даврлари ҳақида сўзлаб берди. Сўнгра маданият ва спорт ишлари вазири биринчи ўринбосари Мурод Алиев сўзга чиқиб, «Пахтакор-79»нинг ҳозирги ёш футболчиларга ўрнак бўладиган жиҳатлари ҳақида нутқ сўзлади. Шоир Ғуломжон Ҳамидов «Пахтакор-79» хотирасига бағишлаган шеърини ўқиб эшиттирди. Шундан кейин йиғилганлар авиаҳалоктда оламдан ўтганларнинг қабрлари жойлашган «Боткин» қабристонига йўл олишди.

«Пахтакор-79» хотирасига бағишланган тадбирлар давом этмоқда. Маълумот учун, бундан 36 йил муқаддам, 1979 йилда 11 август санасини ўзбек футболи тарихидаги энг машъум кун сифатида эътироф этилишига сабаб бўлган фалокат содир бўлганди. Тошкент вақти билан соат 13:35 бўлган вақтда Тошкент-Гурьев-Донецк-Минск рейсида парвоз қилаётган ТУ-134 самолёти Челябинск-Кишинёв рейсини амалга ошираётган шу русумдаги бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди. Фалокат ердан 8400 метр баландликда юз берди ва икки самолёт бортида бўлган 178 киши ҳалок бўлди.

Улар орасида ўша вақтда ўзбек футболининг фахри ҳисобланган «Пахтакор»нинг 17 нафардан иборат таркиби ҳам бўлган.

Улар билан танишинг:

Жамоа мураббийи: Спорт устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган устоз — Идгай Тазетдинов.

Футболчилар Халқаро тоифадаги спорт усталари: Михаил Ан, Владимир Фёдоров.

Спорт усталари: Олим Аширов, Александр Корченков, Сергей Покатилов, Равил Агишев, Николай Куликов, Юрий Загуменних, Владимир Макаров, Константин Баканов, Виктор Чуркин.

Спорт усталигига номзодлар: Шуҳрат Эшбўтаев, Владимир Собиров, Сирожиддин Бозоров.

Шифокор: Владимир Чумаков

Маъмур: Мансур Толибжонов

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар