ФИФАда содир бўлган коррупция билан боғлиқ можароли ҳолатлар Россиянинг 2018 йилги жаҳон чемпионатини ўзида қабул қилишига халақит бермайди. Бу ҳақда УЕФА президенти Мишель Платини баёнот берган, деб ёзади ТАСС нашри.

«Жаҳон чемпионатини ўтказиш масаласи ҳал қилиб бўлинган. Яқинда ижроқўм ҳам буни яна бир бор тасдиқлади», дейди Платини.

УЕФА раҳбари 2016 йилнинг 26 февраль куни бўлиб ўтадиган ФИФА президентлиги учун номзодлардан бири саналади. Шунингдек бу номга собиқ футболчилар Давид Жинола, Диего Марадона, Зико, шунингдек Иордания шаҳзодаси Али бин Ал-Ҳусайн, ФИФА собиқ вице-президенти ва Корея футбол ассоциацияси собиқ раҳбари Чон Монджун ва Либерия футбол ассоциацияси президенти Муса Билити номзодлик қилишмоқда.