Қозоғистонда мажбурий тиббий суғурта жорий қилинади

Жаҳон 11 Август 2015 1888

Қозоғистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги 2016-2020 йилларда мамлакатда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга қаратилган “Денсовлиқ” дастури лойиҳасини ишлаб чиқди.

Унда оилавий тиббиёт принциплари, мажбурий тиббий суғурта ва молиялаштиришнинг янги моделлари жорий қилиниши кўзда тутилган.

Хусусан, Қозоғистон бош вазири Карим Масимовнинг расмий сайтида келтирилишича, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида мижозларга оилавий хизмат кўрсатиш принципига босқичма-босқич ўтиш кўзда тутилган. Бу принцип инсон соғлиғини унинг умри давомида назорат қилиб боришни кўзда тутади.

Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида, шунингдек, давлат кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга урғу беради. Хусусан, амбулатор-поликлиника тармоғини қуриб, уларда кейинчалик хусусийлаштириш ҳуқуқи билан ваколатли бошқарув жорий қилиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, дастур доирасида хизматлар ва шифокорларга маош беришни молиялаштириш тизимини жиддий равишда такомиллаштириш назарда тутилган. Бунинг учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимидан фойдаланилади.

Дастурнинг яна бир асосий жиҳатларидан бири мажбурий тиббий суғуртанинг жорий қилиниши бўлади. Иш берувчи ва ишчи давлат билан бир қаторда тиббий муассасани молиялаштиришда иштирок этади. Маблағ асосан тизимда сифат ўзгаришлари ясашга йўналтирилади.

Бундан ташқари, умумий амалиёт шифокорлари миқдорини кўпайтириб, 1.5 минг кишига 1 нафар шифокор тўғри келишини таъминлаш, шифокорларнинг ўртача иш ҳақини ошириш, амбулатор дори таъминотини яхшилаш кўзда тутилмоқда.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар