Россия премьер лигаси жадвалида 4 турдан кейин "Зенит" ва ЦСКА қўшҳокимлик ўрнатишди

Спорт 11 Август 2015 1182

10 август оқшомида Россия премьер лигасининг яна 2 учрашуви ўтказилди ва 4 тур ўйинлари якунланди.

Кеча дастлаб Қозоннинг "Рубин" жамоаси ўз майдонида "Ростов" билан куч синашди ва кетма-кет тўртинчи ўйинда ҳам мағлубиятга учради. Айни вақтда Ринат Билялетдинов бошқарувидаги "Рубин" ва "Анжи" билан биргаликда турнир жадвалининг энг қуйи ўрнида қолмоқда.

РубинРостов 0:3 (0:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 4 Бухаров, 0:2 – 39 Канга, 0:3 – 73 Бухаров.
Рубин – Рижиков, Камболов, Кверквелия, Лемос, Котуньо, Георгиев, Карадениз, Оздоев, Билялетдинов, Канунников (Дядюн, 78), Шейдаев (Портнягин, 46).
Ростов – Жанаев, Маргасов, Баштуш, Навас, Новосельцев, Гацкан, Могилевец, Калачев (Терентьев, 75), Канга, Думбия (Полоз, 79), Бухаров (Ю Бен Су, 75).
Огоҳлантиришлар: Бухаров (35), Камболов (59), Оздоев (82), Георгиев (90).

"Краснодар" эса ўз майдонида "Краснодар дербиси"да "Кубань"га қарши ўйин ўтказди ва дуранг билан кифояланди. Жамоа 4 турдан кейин 5 очко жамғарган ҳолда 8 ўринда кетмоқда.

КраснодарКубань 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 50 Мельгарехо, 1:1 – 90 Смолов.
Краснодар – Дикань, Калешин, Сигурдссон, Гранквист, Петров, Одил Аҳмедов (Перейра, 57), Газинский, Мамаев, Вандерсон (Быстров, 77), Ари (Лаборде, 57), Смолов.
Кубань – Беленов, Шандао, Шуньич, Армаш, Бугаев, Кулик (Бальде, 89), Рабиу, Тлисов, Игнатьев (Хубулов, 90), Мельгарехо, Ткачев (Аршавин, 82).
Огоҳлантиришлар: Тлисов (71), Перейра (72), Шуньич (85), Армаш (87).

Айни вақтда 4 турда "Уфа"ни мағлуб этиб, навбатдаги 3 очкони қўлга киритган "Зенит" ва "Амкар"ни мағлуб этиб, ғалабали сериясини давом эттирган ЦСКА жамоалари 12тадан очко жамғарган ҳолда 1 ва 2 ўринларни бўлишиб туришибди.

3 ва 4 ўринларда эса Москванинг яна 2 жамоаси "Локомотив" ҳамда "Спартак" жойлашган. Уларнинг ҳисобида 10тадан очко бор, тўплар нисбати эвазига "Локомотив" учинчи ўринда турибди. Бу жамоа 4 турни "Урал"га қарши сафарда ўтказиб, 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган. "Спартак" ҳам 4 турда сафарда ўйнади ва Промеснинг голлари эвазига "Крилья Советов"ни 2:0 ҳисобида таслим этди.

Жадвалнинг бешинчи ўрнига "Рубин"ни мағлуб этган "Ростов" (8 очко) кўтарилиб олган. Бу жамоани "Амкар" ва "Динамо" таъқиб этмоқда. Москванинг "Динамо" жамоаси 4 турни "Анжи"га қарши сафарда ўтказди ва Вальбуэнанинг жонбозлиги эвазига ўта қийин учрашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоада айни вақтда 5 очко тўплаган. Лекин бу жамоани яқин орада Вальбуэна тарк этиб, "Лион"га ўтиши кутилмоқда.

ЦСКААмкар 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 2, пенальти Натхо, 2:0 – 41 Тошич.

УфаЗенит 0:1 (0:0, 0:1)
Гол: 0:1 – 86 Данни.

Крилья Советов – Спартак 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 5 Промес, 0:2 – 52 Промес.

Урал – Локомотив 1:3 (0:2, 1:1)
Голлар: 0:1 – 28 Самедов, 0:2 – 40 Ньяссе, 1:2 – 73 Ерохин, 1:3 – 90 Майкон.

Анжи – Динамо 2:3 (2:2, 0:1)
Голлар: 1:0 – 5 Максимов, 1:1 – 19 Козлов, 2:1 – 35, пенальти Боли, 2:2 – 45 Губочан, 2:3 – 79, пенальти Вальбуэна.

Терек – Мордовия 0:0 (0:0, 0:0)

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30790 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16927 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66559 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57618 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3204 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3939 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3246 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар