Москва биржасида доллар курси 1 рубль 4 тийинга арзонлашди ва савдолар ёпилиши пайтида 62,98 рублни ташкил қилди. Евро ҳам 67 тийинга арзонлашиб, 69,46 рублни ташкил қилди. Рублнинг ошишига Brent маркасидаги нефть нархининг Лондоннинг ICE биржасида 3 фоизгача ошгани ва 50 доллардан юқорироқни ташкил қилгани сабаб бўлган.

“Финам” компанияси таҳлилчиларининг таъкидлашича, 10 августнинг биринчи ярмида нефть нархлари АҚШда фойдаланилаётган скважиналар кўпайгани ҳақидаги хабардан кейин туша бошлаган. Бироқ Хитойда нефть импортининг ошиши ҳақидаги хабардан кейин бозордаги мувозанат нефть нархининг ошиши томон ўзгарди.