Жорий йилнинг 2-чорагида Россиянинг ялпи ички маҳсулоти 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 4,6 фоизга камайиб кетди, деб маълум қилмоқда Росстат.

Статистика бошқармасининг бу маълумотлари Россия Иқтисодий ривожланиши вазирлигининг дастлабки ҳисоб-китобларидан ёмонроқ бўлди. Вазирлик бу кўрсаткични 4,4 фоиз атрофида берган эди. ЯИМнинг пасайиши 1-чоракда 2,2 фоизга камайган.

Росстат маълумотларига кўра, биринчи ярим йиллик якунларига кўра ЯИМ 3,4-3,5 фоизга камайган.