Саудия Арабистони Россиянинг “Искандер” оператив-тактик ракета мажмуаларини сотиб олишни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Саудия Арабистони мудофаа вазири Одил ал-Жубайр Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашув якунларига кўра маълум қилди.

Одил ал-Жубайрнинг айтишича, Россияда қурол-аслаҳаларининг етказилиши фаол муҳокама қилинмоқда ва яқин орада бу борада шартнома имзоланиши мумкин.

“Охирги икки ой ичида бизнинг ҳарбий делегацияларимиз бир неча бор Россияга ташриф буюрди. У ерда қурол-аслаҳа турлари бўйича атрофлича суҳбат бўлиб ўтди. Ишончим комилки, яқин орада шартнома тузилади”, деб таъкидламоқда ал-Жубайр.