Хитойдаги янгиликлар ортида Сингапур долларининг АҚШ долларига курси 1,4 фоизга тушиб, охирги 5 йил ичида рекорд даражадаги паст натижани қайд қилди. Айни пайтда 1,40 сингапур доллари 1 АҚШ долларига баҳоланмоқда.

Сингапур долларининг курси Осиё минтақасида Хитой валюта бозоридаги вазиятга энг таъсирчан валюта ҳисобланади.

Хитой Халқ банки 11 августда юаннинг долларга расмий курсини охирги 20 йил ичидаги рекорд даражадаги паст кўрсаткичга – 1,9 фоизга пасайтирди. Ҳозирда 1 АҚШ доллари 6,2298 юанга баҳоланмоқда.