Россия спорт вазири Виталий Мутконинг айтишича, агар Леонид Слуцкий Россия термаси билан Евро-2016 саралашида муваффақиятга эришса, РФИ ЦСКАдан унинг ҳуқуқларини тўлиқ сотиб олади.

Слуцкий Россия терма жамоасини Евро-2016 саралаши босқичи охиригача бошқаради, агар йўлланмани қўлга киритса - терма жамоани қитъа чемпионатига олиб боради.

"Ҳозирча Слуцкийни тўртта ўйин учун олдик. Агар унинг омади келса, биз унинг шартномасини сотиб оламиз ва у терма жамоа билан Жаҳон чемпионатигача ишлайди. Менимча, у буни уддалайди", - дейди Мутко.