Теннисчи Рафаэль Надаль ҳали фаолиятини якунламоқчи эмаслигини билдирди

Спорт 11 Август 2015 1038

Дунёнинг тўққизинчи рақамли ракеткаси Рафаэль Надаль Монреалдаги «Мастерсе» туркумига кирувчи турнирдаги старти олдидан ўзининг фаолиятини якунлаши борасида гап-сўзларни инкор этиб чиқди.

«Албатта, фаолиятимнинг катта қисми ортда қолди. Аммо бу фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйлаётганимни билдирмайди. Шунчаки ҳар куни ишлашда давом этмоқдаман. Албатта 39 ёшгача ўйнай олмаслигимни тушуниб турибман. Фаолиятимни давом эттириш учун менда иштиёқ етарлича. Шунинг учун ҳам фаолиятимни тугатиш муаммоси мени қийнаётгани йўқ.

Вақти келганида бу ҳақида ўйлаш шарт эмас, шунчаки ҳаммаси тушунарли бўлиб қолади. Қачондир уйғонганимда машғулот ўташ учун хоҳишим бўлмаса, ўшнда фаолиятим тугагани тушуниб етаман. Ҳозирча эса бунақа ҳолат кузатилгани йўқ ва мен шу ердаман ҳамда бундан хурсандман», – дея 14 карра катта дубулға таснифига кирувчи турнирлар ғолибининг сўзларидан иқтибос келтиради AFP нашри.

Кўпроқ янгиликлар