Томск вилоятининг Колпашево шаҳрида яшовчи 14 ёшли мактаб ўқувчиси 85 ёшли кампирнинг қотиллигида гумон қилиниб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда вилоят тергов бўлинмаси маълумотига асосланиб, Интерфакс нашри хабар берган.

Қайд этилишича, бу қиз қўшнисиникига меҳмонга борган ва уларнинг орасида низо келиб чиққан. Аввалига кампир қизни урган, сўнг ўзига юздан ортиқ пичоқ зарбасини қабул қилган ҳолда ҳалок бўлган.

Айни пайтда ўсмирга нисбатан "Қотиллик" моддаси бўйича жиноий иш очилган. Гумон қилинувчи руҳий шифокор кўригидан ўтказилиши айтилган.

"В Томске" газетасида маълум қилинишича, бу қотиллик 4 август куни содир этилган, гумонланувчи 1 ҳафта ўтгандан кейингина қўлга олинган.