Тошкент шаҳридаги шоҳкўчалар кимнинг маблағлари эвазига таъмирланади?

Ўзбекистон 11 Август 2015 7142

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 5 августдаги қарори асосида йўл транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш учун 2015-2016 йилларда Тошкент шаҳридаги реконструкция ва таъмирланиши белгиланган шоҳкўчалар рўйхати тасдиқлангани ҳақида хабар қилган эдик.

Norma.uz сайти эксперт мутахассислари шоҳкўчалар ва уларга туташ ҳудудлардаги реконструкция ва таъмир, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари қайси давлат муассасалари ва ташкилотлари маблағлари эвазига олиб борилиши тўғрисида маълумот беришди. Унга кўра, рўйхатга киритилган шоҳкўчаларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари қуйидаги маблағлар ҳисобига амалга оширилади:

Молия вазирлиги қошидаги Республика йўл жамғармаси – йўл кўтармалари, шу жумладан, суғориш ирригация тизимлари, пиёдалар йўлаклари, кўприклар, ер ости пиёдалар ўтиш йўллари, шоҳкўчалар атрофидани кўкаламзорлаштириш ва ёритиш;

Маҳаллий бюджет ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар – шоҳкўчалар бўйлаб жойлашган ҳудудларнинг архитектуравий қиёфасини янгилаш ва ободонлаштириш, жумладан, пиёдалар йўлаклари, фавворалар, ёритиш, суғориш ирригация тизимлари, давлат ҳисобидаги ижтимоий аҳамиятга молик иншоотларни таъмирлаш ва барпо этиш, кўкаламзорлаштириш ишлари, турар жой биноларининг олд ва том қисмларини капитал таъмирлаш, шунингдек, зарурат туғилган тақдирда, йўл четларидаги объектларни бузиб ташлаш;

Ўз балансида сақлаётган ва фойдаланаётган ташкилотларнинг шахсий маблағлари – муҳандислик коммуникацияларининг кўчирилиши, шунингдек, шоҳкўчалар бўйлаб жойлашган нотурар бино ва иншоотларнинг олд ва том қисмини капитал таъмирлаш.

Шунингдек, қарорда Иқтисодиёт вазирлиги, “Ўзқурилишматериаллари” АК, “Ўзметкомбинат” ОАЖ ва “Ўзнефтгаз” МХКга буюртмачилар ҳамда лойиҳа бош ташкилотчисининг асосланган ҳужжатлари асосида цемент, металл прокат ва йўл битуми, дизел ёнилғисини белгиланган нархлар ва комиссия шартномалари асосида ажратиш вазифаси юклатилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30790 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16927 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66559 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57618 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3204 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3939 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3246 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар