Япониялик мутахассислар «Фукусима-1» АЭСда содир бўлган ҳалокатдан сўнг биринчи марта Жанубий Кюсю оролида жойлашган «Сэндай» АЭС реакторини қайтадан ишга туширди.

Kyushu Electric Power Co. компанияси ходимлари иш олиб бораётган атом реактори уч кундан сўнг электр энергияси ишлаб чиқаришни бошлайди. Яқин кунларда «Такахама» АЭСнинг яна иккита реактори ҳам ишга тушиши кутилмоқда.

Атом энергиясидан фойдаланишга ўтиш орқали Японияда сўнгги тўрт йил ичида чорак баробарга ошган электр энергияси нархини пасайтириш имкони туғилади.