“Формула-1” автопойгаси жамоалари бюджети ва пойгачиларнинг маошлари эълон қилинди

Спорт 12 Август 2015 2633

“Формула-1” жамоаларининг умумий бюджети 2015 йилда 2,6 млрд еврони ташкил қилди. Автопойганинг энг бой жамоаси 468,7 млн еврога эга Red Bull жамоаси бўлмоқда. Бу маълумотлар El Mundo Deportivo испан газетаси томонидан чоп этилди.

2-ўринни Mercedes AMG жамоаси эгаллади. Немис жамоаси маблағи бўйича “Ред Булл”га 1 млн еврога устунликни бой берди, унинг бюджети 467,4 млн еврони ташкил қилди. 3-ўринни McLaren жамоаси эгаллади (465 млн евро).

4-ўринни Ferrari жамоаси (418 млн евро), 5-ўринни Williams (186,4 млн евро), 6-ўринни Lotus жамоаси (139,1 млн евро), 7-ўринни Toro Rosso (137,45 млн евро), 8-ўринни Force India (129,7 млн евро), 9-ўринни Sauber (103,25 млн евро) ва охирги ўринни 83 млн еврога эга Manor жамоаси эгаллади.

Шунингдек, пойгачиларнинг 2015 йилдаги маошлари ҳам маълум қилинди. Ҳаммадан кўра кўпроқ даромадни 2014 йил каби бу йилда ҳам Фернандо Алонсо топади. Пойгачи Ferrari’дан McLaren’га ўтгандан кейин маоши 12 млн еврога ошиб, 35 млн еврони ташкил қилмоқда.

Автопойганинг амалдаги чемпиони Льюис Хэмилтон (Mercedes AMG жамоаси) жорий йилда 25 млн евро, яъни ўтган йилга нисбатан 5 млн евро кўпроқ маош олади. Red Bull’дан Ferrari’га ўтган пойгачи Себастьян Феттелнинг маоши 6 млн еврога ошиб, 28 млн еврони ташкил қилмоқда.

Россиялик автопойгачи Даниил Квят Toro Rosso’дан Red Bull’га ўтгандан кейин маоши 250 минг евродан 750 минг еврогача ошди. Квят маошининг миқдори бўйича 20 та пойгачи орасида 14-ўринни эгалламоқда. “Формула-1”да энг кам маошни Manor пойгачиси Роберто Мери олмоқда, унинг маоши йилига 50 минг еврони ташкил қилмоқда.

2015 йилги “Формула-1” пойгаси 29 ноябрда Абу-Дабида ўз ниҳоясига етади. Пойганинг яқин орадаги босқичи 22-23 август кунлари Бельгияда бўлиб ўтади. Айни пайтда пойгада 10 та босқичдан кейин Льюис Хэмилтон етакчилик қилмоқда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90155 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44906 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50538 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8875 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19719 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 0 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 510 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 840 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 599 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 451 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар