2015 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонда беғараз техник кўмак дастурлари доирасида 45.8 млн долларлик 31 грант олинди.
Ўзбекистон молия вазирлигининг маълум қилишича, соғлиқни сақлаш соҳасига йўналтирилган 8 грантнинг умумий қиймати 18.6 млн долларни ташкил қилади.
Фан ва таълим соҳасига 15 млн долларлик 3та грант жалб қилинган.
Шунингдек, иқтисодиёт ва молия бозорини ривожлантиришга 7.3 млн долларлик 7та грант, экология соҳасига 2.2 млн долларлик 3та грант, қишлоқ ва сув хўжалигига 300 минг долларлик 2та грант йўналтирилди.
Ижтимоий ҳимоя ва маданиятни ривожлантиришга қаратилган грантлар қиймати 1.9 млн долларни ташкил қилди. Бошқа йўналишларга жалб қилинган 3та грантнинг умумий қиймати 500 минг долларга етди.