Adidas компанияси янги мавсумда “Манчестер Юнайтед” футболчилари меҳмондаги учрашувларда майдонга тушадиган либосини тақдим этди.

Янги футболканинг ёқаси классик услубдаги V-қирқимга эга. Енгида Adidas’нинг учта тасмаси бор, футболканинг тагидаги ҳошиясида жамоанинг 1990 йилдаги кийимини эслатувчи нақш безаги бор. Айнан шундай футболкада Райан Гиггз илк бор майдонга тушган. Бу безак элементини жамоанинг барча учта кийим комплектида учратиш мумкин.      

“Янги либос ўйинчиларга энг инновацион либосда иштирок этаётганларини ҳис қила олишлари мумкин бўлган енгил нафас олувчи матодан ишланган”, дейилмоқда матбуот баёнотида. 

манчестер