Apple раҳбари душ учун инновацион учликлар ишлаб чиқаришга инвестиция киритади

Технология 12 Август 2015 1770

Сан-Францискода иш бошлаган Nebia стартапига Apple бош директори Тим Кук инвестиция киритди. The New York Times нашрининг ёзишича, ушбу компания душлар учун сув тежовчи махсус учликлар яратиш билан шуғулланмоқда.
Лойиҳанинг бошқа инвесторлари сирасида Y Combinator стартапи, Schmidt Family Foundation жамғармаси ва Battery клуби асосчиси Майкл Бирчлар бор.
Nebia киритилган инвестицияларнинг аниқ ҳажмини ошкор қилмаяпти.
Ҳозирча штатида олти киши бўлган компания сув сарфини 70 фоизга қисқартирадиган махсус учликлар яратиш билан шуғулланмоқда. Инсоннинг ювинишига ўртача 75 л сув кетади, Nebia таклиф қилаётган технология қўлланганда эса бу кўрсаткич 23 л гача пасаяди.
Ишланма механизми сув оқимини майда томчиларга бўлиб юборади, бу сочилиш майдонини кенгайтиради. Сув оқими туманга ўхшайди. Дарвоқеа компаниянинг номи ҳам итальянча nebbia “туман” сўзидан олинган.
Nebia, шунингдек, Kickstarter кампаниясини ишга туширди. Ушбу кампания 8 соат ичида керакли 100 минг долларни тўплай олди. Маблағ тўплаш 2015 йил 11 сентябрига қадар давом этади. Бу давр ичида Kickstarter платформасига 300 доллар киритган ҳар қандай киши душ учликларини олдиндан буюртма қила олади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29723 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16096 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64098 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56988 Жамият
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 467 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 157 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 155 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 416 Жаҳон
Мексика жанубида тутқунликдаги 37 нафар гватемалик муҳожир озод қилинди
09:04 162 Жаҳон
McDonalds Ҳиндистондаги 170 га яқин ресторанини ёпади
08:57 1296 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар