Аргентинанинг Буэнос-Айрес вилоятида узоқ давом этаётган ёғингарчилик сабабли юзага келган сув тошқинлари оқибатида камида 3 минг киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлмоқда.

Табиий офатдан вилоятнинг шимоли ва шимоли-шарқий қисмида жойлашган Лухан, Пилар, Сан Антонио де Ареко, Мерседес, Сальто, Тигре шаҳарлари кўпроқ талофат кўрди. Қайд этилишича, кучли ёғингарчилик вилоятда 6 кундан бери давом этмоқда. Дарё ўзанларидан чиқиб кетиши оқибатида сув тошқинлари келиб чиққан. Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозларига кўра, 12-13 август кунлари ҳам ёғингарчилик давом этади.

Маълумотларга кўра, табиий офатдан камида уч киши ҳалок бўлган.