Аргентиналик боксчи Маркос Мартинес доминикалик боксчи Браулио Родригесга қарши жангни атайлаб ютқазиб берганликда айбланмоқда. 8 августда Уругвай пойтахти Монтевидео бўлиб ўтган жангнинг YouTube видеопорталига қўйилган видеоролигини 1,5 млн га яқин одам кўришга улгурди.

Жанг 2-раундда техник нокаут ҳисобига Родригеснинг ғалабаси билан якунланди. Аргентиналик боксчи бир нечта зарбадан кейин рингга ағдарилиб, ўрнидан туриб ўзининг бурчагига йўл олаётганда талмовсираб яна йиқилиб тушди. Бироқ видеода доминикалик боксчи томонидан берилган 4 та бадан бирортаси ҳам Мартинес бошига тегмаганлиги яққол кўриниб турибди. Қайд этиш жоизки, жанг Бутунжаҳон бокс кенгаши талқини бўйича Лотин Америкаси вақтинчалик чемпионлик камари учун ўтказилган эди.

Интернетда аргентиналик боксчининг нокаутни симуляция қилгани борасида кўплаб баҳс-мунозара юзага келди. “Бу Микки Руркнинг жангидан ҳам баттарроқ бўлди”, деб ёзди Check Hook Boxing форуми фойдаланувчиларидан бири 2014 йил кузда Москвада голливудлик актёр иштирокида бўлган жангга шама қилиб.

Бошқа бир фойдаланувчи худди шунга ўхшаш тугаган Мартинеснинг яна битта жангини эсга олди. 2013 йилнинг сентябрида бразилиялик боксчи Адеилсон Дос Сантос билан жангда Мартинес ҳеч қанда нокаутга олиб келувчи зарбалар олмасдан, рингга йиқилиб, 2 дақиқагача ўзига келмай рингда ётган эди. 

24 ёшли Мартинес 17 ғалаба ва 3 та мағлубиятга эга. Боксчи иккинчи ўрта вазн тоифасида (58,87 кг гача) иштирок этади.