Бангладешда 750 одамни ўлдирган қотил ўлим жазосига маҳкум қилинди

Жаҳон 12 Август 2015 3061

Бангладеш суди мамлакат мустақиллиги учун бўлиб ўтган 1971 йилдаги уруш чоғида 750 кишини ўлдирган фуқарони ўлим жазосига маҳкум қилди, ушбу ишга алоқадор яна бир кишига эса умрбод қамоқ жазосига белгиланди, дея хабар беради Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги.

Ҳарбий жиноятлар бўйича трибунал Шайх Сиражул Ислом ва Хон Акрам Хоссайнни бир қатор оммавий қатлларда айбдор деб топди. Суднинг фикрича, қотил мамлакат жануби-ғарбидаги Багерхат округида тахминан 700 нафар тинч аҳоли, шунингдек, 50 нафар атрофидаги камсонли ҳиндларнинг ҳаётига зомин бўлган.

Ҳиндистон, Ғарбий Покистон ва Шарқий Покистон (якунда ушбу ҳудудда Бангладеш давлати ташкил топган) ўртасидаги конфликт 1971 йилнинг мартидан декабрь ойига қадар давом этган. Ҳукуматнинг қайд этишича, Покистондан озод бўлиш учун бўлиб ўтган можаролар вақтида 3 миллион бангладешликлар ҳаётдан кўз юмган.

Кўпроқ янгиликлар