Блогерлар Porsche 911 тормоз колодкаларини “айфонлар” билан алмаштиришди

Технология 12 Август 2015 2104

Apple компанияси техникасига бағишланган EverythingApplePro блоги яратувчилари 2002 йилда ишлаб чиқарилган Porsche 911 автомобили тормоз колодкаларини 8та “айфон” билан алмаштирдилар. Машина икки марта тўғри йўлда катта тезликкача олиб чиқилди, бунда максимал тезлик соатига 97 километрни ташкил қилди ва икки марта ҳам тормоз берилганда айфонлар ёниб кетди. Бу ҳолатни суратга олган ролик муаллифлари оловни олов ўчиргич билан ўчиришди.

Синов учун 4та iPhone 4S ва 4та iPhone 5 смартфонлари олинди. iPhone 4S смартфонлари орқа тормоз диски суппортларига ўрнатилди, iPhone 5’лар эса олдингиларига ўрнатилди. Телефонлар шартли старт чизиғига келгунгача машина тезлангунга қадар тормоз дискларини тирнай бошлади.

Биринчи тормоз беришда телефонлардан ясалган “колодкалар” ёниб кетди. Синовдан кейин телефонлар суппортлардан олинди. Телефонлардан бири ён томондаги тугма билан овозсиз режим ёқилганда тебрана (вибрация) олди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар