Бухоро вилоятида кечки ўрта асрлар қиёфаси янги этноқишлоқларда қайта тикланади. Бу ҳақда “Ўзбектуризм” МК Бухоро ҳудудий бўлими бош мутахассиси Б. Идиев маълумот берди.
Унинг сўзларига қараганда, 2013-2015 йилларда туризмни ривожлантириш ҳудудий дастурида вилоят марказидан унча узоқ бўлмаган жойда XVII-XVIII асрларда мавжуд бўлган этник қишлоқларни яратиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилган.

Унда шаҳар меҳмонлари ўша аср шарт-шароитлари билан танишиб чиқишлари мумкин бўлади. Меҳмонларни қабул қилиш шу йилнинг ўзидан бошланади.