Давлат санитария эпидемиология назорат хизмати модернизация қилинади

Ўзбекистон 12 Август 2015 1394

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига Давлат санитария эпидемиология назорат хизматини модернизация қилиш учун 17,4 млн доллар ажратди.

ИТБ маблағлари мамлакатдаги мавжуд 157 та давлат санитар-гигиеник лабораторияни модернизация қилиш учун зарур қурилмаларни сотиб олишга йўналтирилади.

2015 йил 26 июнда қабул қилинган “Республика санитария-эпидемиология хизмати фаолиятини ва уни малакали кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорида ҳам аҳолининг санитария-эпидемиологик ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар белгиланган эди.

Унда қайд этилганидек, айни пайтда Давлат санитария эпидемиология назорат марказларининг замонавий ускуналар билан таъминланиши 60-70 фоизни, шифокор-кадрлар билан таъминланиши эса 84,4 фоизни ташкил этади.

Бундан аввалроқ эса Ўзбекистон ҳукуматининг 2015 йил 31 июлдаги қарори асосида Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлиги остида 2015-2016 йилларда республикада халқаро тиббий-санитар қоидалар жорий этилиши хабар қилинган эди. Халқаро тиббий-санитар қоидалар халқаро ҳамжамиятга касалликларнинг глобал миқёсда тарқалишига қарши жавоб чораларини кўриш ва уларни тўхтатишида кўмак кўрсатади.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар