АҚШнинг Аптос шаҳрида теннис бўйича “Челленжер” туркумига кирувчи, соврин жамғармаси 100 минг доллардан иборат турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Фаррух Дўстов ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда olamsport.uz нашри хабар берган.

Ўзбекистон вакили илк даврада саралаш баҳси ғолибларидан бири америкалик Теннис Сандгренга қарши кортга чиқди.

Дастлабки сетни 1:6 ҳисобида бой берган Дўстов кейинги иккита сетда 6:2, 6:1 ҳисобида зафар қучди.

Энди у иккинчи даврада Таро Даниэль билан ҳисоб-китоб қилади.