Испанияда сельфи ихлосманди буқа билан сельфига тушиш пайтида ҳалок бўлди

Жамият 12 Август 2015 3307

Испаниянинг Толедо вилоятидаги Вильясека-да-ла-Сагра аҳоли пунктида номи ошкор этилмаётган 32 ёшли эркак буқа билан сельфига тушиш пайтида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Cadena Ser нашри. 

Бу фожиа шаҳар аҳолиси тор кўчалар бўйлаб югураётган буқалардан қочиши билан кечадиган анъанавий халқ ўйини вақтида содир бўлди. Бундай ўйинларда иштирок этишда катта тажрибага эга бўлган эркак бироз хаёллаб, катта тезликда чопаётган буқа билан ўзи орасидаги масофани тўғри чамалай олмади. Натижада буқа шохлари билан эркакнинг бўйни ва сонига кучли зарба бериши оқибатида у ҳалок бўлди. Жабрланувчи зудлик билан шифохонага олиб борилганига қарамасдан, шифокорлар унинг тирик қолиши учун ёрдам бера олишмади.

Фожиа туфайли шаҳар ҳокимияти бир ҳафта давом этиши керак бўлган халқ сайлини бекор қилди. Аҳоли пункти мэрининг айтишича, қурбон бўлган шахс қўшни Вильясекильядан ташриф буюрган эди.

Хавфсизлик федерал муассасалари вакиллари шаҳар ҳокимиятини бундай “ваҳшиёна” удумдан воз кечишга мунтазам чақиришига қарамасдан, испанлар уларнинг ҳаётига хавф солувчи бу ўйиндан воз кечишни исташмаяпти.

2014 йилнинг февраль ойида АҚШнинг Хьюстон шаҳрида ҳам ғазабланган буқа билан сельфига тушмоқчи бўлганда ҳалок бўлишига бир бахя қолган “ўткир ҳислар мухлиси” бутун дунёга машҳур бўлиб кетганди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24253 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53103 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64654 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 17 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 830 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 571 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1551 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1662 Жамият
Кўпроқ янгиликлар