Коста-Рика термаси бош мураббийи стадион қўриқчиси билан муштлашиб кетди

Спорт 12 Август 2015 2502

Коста-Рика терма жамоаси бош мураббийи Пауло Ванчопе стадион қўриқчиси билан муштлашиб кетди.

Бу воқеа Олимпиада—2016 саралашининг Коста-Рика ва Панама (0:0) ёшлари ўртасидаги учрашуви вақтида бўлиб ўтди.

Ўйинни трибунадан томоша қилаётган Ванчопе ҳакамнинг қароридан норози бўлиб у томон талпинганида қўриқчилардан бири уни майдонга тушишига йўл қўймаган, оқибатда муштлашув юзага келган.

Жанжал полиция аралашуви билан тугаган.


Кўпроқ янгиликлар