Россия президенти маъмурияти Севастополга маҳаллий аҳолининг норозилигини келтириб чиқарувчи муаммоларни ҳал этишга ёрдам берадиган вакилларини жўнатади, дея хабар бермоқда «Крыминформ».

“Яқин кунларда Москвадан шаҳримизнинг келгусидаги ривожини белгилаб берувчи, муҳим масалаларни ҳал этишга кўмаклашувчи мутахассислар келишини кутмоқдамиз. Комиссия таркибига президент маъмурияти, Россия Федерацияси Жамоатчилик палатаси, Умумроссия халқ фронти вакиллари киради”, деб эълон қилди севастополлик сенатор Ольга Тимофеева.

Бундан муқаддам шаҳар аҳолиси қирғоқ ёқаси ва ўрмон ҳудудларида давом этаётган ноқонуний қурилиш ишлари сабабли 12 август куни норозилик намойишини ўтказишни режалаштирган эди, бироқ намойиш ўрнига шаҳардаги Нахимов майдонида концерт дастури белгиланди.

Москвада бўлиб ўтган ноқонуний қурилишларга бағишланган учрашув чоғида губернатор Сергей Меняйло, қонунчилик йиғини раҳбари Алексей Чалий ҳамда сенаторлар Ольга Тимофеева ва Андрей Соболев мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича йўл харитасини тузиш масаласини муҳокама қилишди.

Мазкур келишувда Москванинг ёрдами ҳам назарда тутилган.