Маънавият тарғибот маркази эксперти “илма-тешик” либосларни танқид остига олди

Жамият 12 Август 2015 3171

Бугунги кунда кўчаларда “илма-тешик” либослар кийиб юрган болаларнинг кўпайиб бориши маънавий ҳаётга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Республика маънавият тарғибот маркази бош мутахассиси Шерзод Шарипов айтиб ўтди.

“Ўзини ҳурмат қилувчи киши борки, бошқаларнинг ғашини келтирмайдиган, ортиқча безаклардан ҳоли бўлган содда, аммо чиройли либос кийишни маъқул кўради. Аммо бугун кўча-кўйда кўпайиб бораётган илма-тешик либос кийиб юрган ёшларнинг ички маданияти ҳақида қандай илиқ сўз айтиш мумкин?”, – унинг сўзлари келтирилади “Жамият” газетасида.

Шариповнинг фикрича, “оммавий маданиятга кўр-кўрона эргашиб, ўзлигини бой бераётган бундай кишилар” нафақат ўзининг, балки яқинларининг ва атрофдаги бошқа одамларнинг маданиятига салбий таъсир кўрсатади.

Газетанинг илгариги сонларидан бирида “Кийимингиз нега йиртиқ?” номли мақола чоп этилган эди. Ушбу мақолага муносабат билдириш баробарида бир қатор жамоатчилик вакиллари ҳамда давлат идоралари ходимлари бундай турдаги либосларни танқид остига олишди. Жумладан, фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими Роҳила Турдиева муаммони ҳал қилиш учун биринчи навбатда мамлакатдаги тикувчи ва дизайнер мутахассисларга миллий анъаналарга мос либослар яратиш борасида кўникмалар бериш ҳамда уларни ушбу фаолиятга рағбатлантириш зарурлигин таъкидлади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар