Маъшуқасининг қотиллиги учун 20 йил жазо ўтаган хитойлик айбсиз деб топилди

Жаҳон 12 Август 2015 2618

Хитой суди ўзининг маъшуқасини ўлдирганликда айбланиб, 20 йил қамоқда жазо ўтаган 50 ёшли Ян Минни айбсиз деб топди. Бу ҳақда The South China Morning Post нашри маълум қилди.

Гуйчжоу провинцияси олий халқ суди эркак айбининг исботларини ишонарли эмас деб топди. Ҳакамлар озод қилинган эркак ва унинг оиласи олдида бўйин эгиб, кечирим сўрадилар. Улар полицияни ушбу иш бўйича қайта тергов ўтказишга чақирдилар. Эркакнинг адвокати Чжан Лэйнинг айтишича, унинг оиласи ҳукуматдан тавон пули сўраш ҳақида бир қарорга келмаган.

Ян 1995 йилда ўз севгилисини ўлдирганликда айбланган эди. Суд Ян қизни бўғиб ўлдирган деб қарор қилиб, унга шартли ўлим жазосини белгилаган эди. Хитойда кўпинча бу жазо тури умрбод қамоқ жазоси билан алмаштирилади. Эркакнинг ўзи аввалбошдан бу айбловни инкор этган. 2014 йилнинг октябрида ишни қайта кўришга қарор қилинган.

Кўпроқ янгиликлар