New Line Cinema кинокомпанияси Mortal Kombat компьютер ўйини мотивлари асосида янги фильм суратга олишга тайёрлик кўрмоқда. Бу ҳақда The Tracking Board хабар берди.

Мазкур фильмни суратга олиш “Арра”, “Астрал” ва “Форсаж-7” фильмлари режиссёри Жеймс Ванга топширилади.

Сюжет тафсилотлари сир тутилаётган бўлса-да, режиссёрнинг таъкидлашича, фильм бош қаҳрамони бўлган эркак киши галлактикалараро жанг турнирида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Mortal Kombat ҳақидаги биринчи фильм бундан 20 йил муқаддам – 1995 йилда экран юзини кўрган бўлиб, унинг давоми 1997 йили суратга олинган. Шунингдек, 2011 йилда “Ўлим жанги: мерос” сериали ҳам намойиш этилган.