Ўзбекистон “Фотон” АЖнинг 51 фоиз акциясини ўзида сақлаб қолади

Ўзбекистон 12 Август 2015 2122

Ўзбекистон хорижий инвесторларга маҳаллий электрон саноатининг байроқдорларидан ҳисобланган “Фотон” АЖнинг 32,3 фоиз акциясини сотади. Корхонанинг 51 фоиз акцияси “Ўзэлтехсаноат” АК ихтиёрида қолади. 

Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси 2008 йил апрелда ушбу корхонанинг 76 фоиз акциясини сотишга тендер эълон қилган эди. 76 фоиз акцияларнинг дастлабки нархи 14,8 млн доллар қилиб белгиланган эди. Тендер ғолиби ўз зиммасига 13,5 млн долларлик инвестицион лойиҳаларни олиши керак эди.

“Фотон” заводи 1941 йилда уруш пайтида Тошкентга эвакуация қилинган Москва вилоятининг Фрязино шаҳридаги электр-вакуум асбоблар заводи негизида ташкил қилинган. 1942 йилдан завод Тошкентда илк маҳсулотлари – электрон генераторлар ва лампалар кучайтиргичлари ишлаб чиқара бошлаган. 1965 йилда корхона технологияси яримўтказгичли асбоблар ва интеграл микросхемалар ишлаб чиқариш учун қайта ихтисослаштирилган. 1994 йилдан корхона электрон ва радиоэлектрон буюмлар ишлаб чиқаришга қайта ихтисослаштирилган. Корхонада электрон назорат-касса машиналари, рангли телевизорлар, энергия тежовчи лампалар, диод-каскадли трансформаторлар ишлаб чиқариш ўзлаштириб олинган. 

2012 йилда ҳукумат қарори билан “Фотон” электр-техника заводи янги жойга – “Алгоритм” АЖнинг бўш ишлаб чиқариш майдонларига кўчирилди.  

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар