Қозоғистон Республикаси Конституция куни муносабати билан мамлакат аҳолиси уч кун давомида дам олади. Бу ҳақда Tengrinews.kz нашри хабар тарқатмоқда.

Конституция куни – 30 август жорий тақвим бўйича якшанба кунига тўғри келади. Одатда агар бу каби ҳолатлар кузатилса, байрам кунги таътил кейинги иш кунига кўчирилади. Бунинг натижасида қозоғистонликлар жорий йилда 29, 30 ва 31 август кунлари дам олишади.

Қайд этиб ўтиш жоиз, 2015 йилда Қозоғистон конституция қабул қилинганининг 20 йиллигини нишонлашади.