Россия Литва ва Латвия билан Голландия гуллари масаласини муҳокама қилади

Жаҳон 12 Август 2015 2032

Россия қишлоқ хўжалиги назорати хизмати Литва ва Латвия вакиллари билан Голландия гулларини етказиб бериш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига идора раҳбари Сергей Данкверт маълум қилди.
“Литва ва Латвия мактублар йўллади, улар йўлни ёпиб қўймаслигимиз учун текширувларни кучайтиришди. Биз улар билан ҳозирча телефон орқали мулоқот олиб бормоқдамиз. Музокаралар давом этадиган тақдирда учрашишни режалаштирмоқдамиз”, – унинг сўзларини келтиради агентлик.
Илгарироқ Литва ва Латвия ўзлари орқали контрабанда йўли билан ўтаётган гулларни назорат остига олишга ваъда берган эди.

Кўпроқ янгиликлар