Россия мудофаа вазирлиги Калининградда ўтказилган ҳарбий машғулотларда “Берлинга!” ёзуви туширилган бомбаларнинг ишлатилгани ҳақида ахборотни инкор қилди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
“Бу ё бемаънилик, ё фотомонтаж, ё аксилроссия кайфиятларини оширишга бўлган ҳаракат”, – деди ҳарбий муассаса вакили агентликка берган интервьюсида.
У бомбаларга ёзув тушириш ҳарбий машғулотлар пайти ҳам, чинакам ҳарбий тўқнашувлар чоғида ҳам мумкин эмаслгини таъкидлади.
Шунга қарамай, ушбу расмларни чоп этган Flot.com портали бош муҳаррири вазифасини бажарувчи Сергей Сочеванов “Говорит Москва” радиостанциясига берган интервьюсида расмларнинг ҳақиқий эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.
“Бу фотосуратлар мудофаа вазирлиги авиацияси йиғилишида қилинган, ўқув бомбаларади дарҳақиқат шундай ёзув бор эди”, – деди у.