Россияда шу йилнинг февраль ойидан бери доллар курси илк марта 65 рублга кўтарилди. Бу ҳақда Москва биржаси маълумотлари дарак беради.

Москва вақти билан соат 10:07да доллар курси 70 копейкага ўсиб, 64,989 рублга етган.

Ўз навбатида, евро курси 99 копейкага қимматлаб, 72,046 рублни ташкил этмоқда.