Россия банки доллар ва евронинг янги курсларини эълон қилди.

13 август куни учун Россияда долларнинг курси 65,0169 рубль деб белгиланди. Шу тариқа, ўтган кун билан қиёслаганда рубль қиймати 1,81 рублга ўсди.

Евронинг рублга нисбатан расмий курси 2,53 рублга ўсиб, 72,2078 рублни ташкил этди.

Бивалюта корзинасининг нархи 2,13 рублга ўсиб, 68,25 рублни ташкил қилди.